Маълум бўлиишича, мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев Асакадаги ушбу завод 35−40 фоиз зарарга ишлаганини, ҳаражатлар давлат томонидан қоплаб келинганини қайд этди. Президентнинг қўшимча қилишича, завод берилган солиқ ва бошқа имтиёзларга қарамасдан ҳеч қачон халқ манфаати учун хизмат қилмаган.
Экспортга юборган машинамизни ички бозорга нисбатан 30−40 фоиз арзонроқ қилиб сотар эдик. Чегарадан ўтказиб қўяр эдик-да, экспорт қилаяпмиз дер эдик. У экспорт эмас, бало эди, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Андижондаги мазкур завод бизга 3−4 йилдан кейин керак бўлмай қолишини айтди.
Нимага десангиз, мана Тошкент вилоятида, Наманганда очиляпти, Жиззахда ҳеч ким тасаввур қилмаган 2−3та завод очаяпмиз. Шунинг учун биз Андижон заводини кўрсатганимизда ҳам фақат расмини кўрсатар эдик, биноси чиройли эди. Ичи (ишлаб чиқариши назарда тутилмоқда — таҳр.), иқтисодиёти маъқул эмас эди, — деди у.