Ўзбекистонда гўшт нархи 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наволар билан танишинг

Ўзбекистонда гўшт нархи 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наволар билан танишинг
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудий деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди (2019 йил 19 март ҳолатига 1 кг. сўмда).

Қайд этилишича, мол гўштининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да - 45 минг сўм. Энг арзони Нукус («Нукус деҳқон бозори») ва Тошкентда («Миробод деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори») - бир килограмми 28 минг сўм.

Қўй гўштининг энг қиммати Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (48 минг сўм). Энг арзони Бухоро шаҳридаги «Бухоро марказий деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (30 минг сўм).

Картошканинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Миробод деҳқон бозори»да (5000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (1200 сўм).

Пиёзнинг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (2500 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (500 сўм).

Сабзининг энг қиммати Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (4000 сўм). Энг арзони Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори»да (1000 сўм).

Тухумнинг энг қиммати (10 дона) Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (8000 сўм). Энг арзони Тошкентдаги «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (3300 сўм).

Гуручнинг энг қиммати Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори» «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (15 000 сўм). Энг арзони Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Гулистон шаҳридаги «Гулистон деҳқон бозори»да (5000 сўм).

Ўсимлик ёғининг энг қиммати Андижон шаҳридаги «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Самарқанд шаҳридаги «Темирйўл деҳқон бозори»,«Дамариқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳридаги «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (12 500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Фарҳод деҳқон бозори»да (7600 сўм).

Шакарнинг энг қиммати Нукус шаҳридаги «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳридаги «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Бухоро шаҳридаги «Бухоро марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳридаги «Жиззах марказий деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори», Қарши шаҳридаги «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Навоий шаҳридаги «Саховат бозори», Наманган шаҳридаги «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Самарқанд шаҳридаги «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори»,«Дамариқ деҳқон бозори», Термиз шаҳридаги «Термиз шаҳар озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Фарғона шаҳридаги «Фарғона шаҳар Марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳридаги «Урганч марказий деҳқон бозори»да (5500 сўм). Энг арзони Тошкент шаҳридаги «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да (4500 сўм).

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган, дея хабар қилмоқда kun.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда гўшт нархи 28 000 сўмдан 48 000 сўмгача. Бозорлардаги нарх-наволар билан танишинг