МИБ UzAuto Motors’дан давлат фойдасига 257 млн сўм бож ундирди

МИБ UzAuto Motors’дан давлат фойдасига 257 млн сўм бож ундирди
Мажбурий ижро бюроси Асака тумани бўлими томонидан суд қарорига асосан UzAuto Motors акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 257 миллион сўмдан ортиқ давлат божи ундирилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.

МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизматининг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 13 августидаги қарорига асосан даъвогар Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги UzAuto Motors АЖ ҳисобидан республика бюджетига 257 миллион 679 минг 319 сўм давлат божи ундирилиши бўйича ижро варақаси келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида корхона томонидан республика бюджетига белгиланган маблағлар ундирилиши таъминланди.

Қўшимча қилинишича, келгусида мазкур пулларнинг маълум бир қисми «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 22 сентябр 2021 13:34
    Бор йугими шуми
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » МИБ UzAuto Motors’дан давлат фойдасига 257 млн сўм бож ундирди