Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон умумий ташқи қарзи жорий йилнинг бошига нисбатан
6 фоизга ёки 2 млрд долларга ошган ҳолда, 35,9 млрд долларни ташкил қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг I ярим йиллигида янги қарздорликларнинг жалб қилиниши ва асосий қарз тўловлари амалга оширилиши ҳамда курслар ўзгариши ҳисобига 22 млрд долларни ташкил қилди. Хусусан, жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг халқаро облигациялари нархларининг тушиши оқибатида давлат ташқи қарзи 3 фоизга ёки 627,9 млн долларга ошди.

Шунингдек, 1 июль ҳолатига кўра, хусусий ташқи қарз 11 фоизга ёки 1,4 млрд долларга ошди. Ушбу ўсиш асосан банклар ва бошқа секторлар ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йилнинг II чорагида «UZAUTO MOTORS» АЖ томонидан қиймати 300 млн доллар ҳамда 785 млрд сўм миқдоридаги қимматли қоғозларни 4,85 фоиз ставкаси билан 5 йиллик муддатга халқаро молия бозорига жойлаштирган. Бунинг оқибатида бошқа секторлар қарз таркиби ўтган йилга нисбатан сезиларли ўсган.

Ялпи ташқи қарзнинг 83 фоизини ёки 32,4 млрд долларини кредитлар ва қарзлар ташкил этади. Умумий ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати эса 57 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек, I ярим йилликда жами 4,4 млрд долларига тенг қарз жалб қилинган. Ушбу қарзнинг 1,2 млрд доллари давлат секторига тўғри келган бўлса, 3,2 млрд доллари хусусий сектор томонидан жалб қилинган.

Асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини банклар, нефт-газ, энергетика ҳамда бошқа сектор корхоналари тўлаб келаётгани келтириб ўтилган.

Давлат ташқи қарз бўйича 353,4 млн доллар миқдордаги асосий қарз ва 206,5 млн доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган. Хусусий ташқи қарз тўловлари эса асосий қарз бўйича 1,6 млрд доллар, фоиз тўловлари бўйича 238,8 млн доллар миқдорида тўланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 24 сентябр 2021 17:52
    Шунча пул худди қумга қуйилган сувдек йўқолиб кетди.
    На экономика,на қишлоқ хўжалиги ривожланди.
    Қарзни узиш бўлса қашшоқ халқ бўйнида.Яна солиқлар оширилади,махсулотлар қимматлашади.
    Бу кетишда бизда хеч қачон ривожланиш бўлмайди,афсус,
    болаларимизга қарздорликни мерос қолдирамиз.
    Мен хеч қайси номзодга овоз бермайман,лекин сайлов варақасини бузгани бораман.
  2. Мард 24 сентябр 2021 15:04
    Яшанглар Давлат фойда килептими езароар.гунча соликлар каерга кетмокда?!?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қарийб 36 млрд долларга етди