Фарғона вилоятида электромобиллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, лойиҳа Хитойнинг Hong Kong ZRSC Technology компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа қиймати 55 млн доллар бўлиб, унинг 43 млни хорижий тўғридан-тўғри инвестиция.
Ушбу корхонада йилига 10 000 дона электромобиллар ишлаб чиқариш режалаштилмоқда. Завод фаолиятини 2022 йилдан бошлайди.