Elsun-Sharob компанияси “Янги Ўзбекистон” алкоголь ичимлигини рўйхатга олиш учун ариза юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бу бўйича мурожаат “Интеллектуал мулк” агентлигига юборилган. Арзиа 28 сентябрь куни йўлланган. Мурожаатчининг фаолият тури алкоголь ичимлиги (пиводан ташқари) экани маълум бўлган.
«Elsun-Sharob» қўшма корхонаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўйхатдан ўтган. Онлайн каталог маълумотига кўра, унинг фаолият тури алкоголь маҳсулотлари экани аниқланган.