Тармоқларда АИ-91 бензин нархи 8100 сўмга чиқиб кетгани муҳокама қилинган эди. Ушбу ҳолатдан кейин Энергетика вазирлиги мазкур жараёнга ўз муносабатини билдирди.
Вазирлик муносабатида мамлакатимизда бензин нархи эркин белгиланиши, унга давлат аралашмаслиги ва бензин фақат биржада сотиб олиниши таъкидланган. Вазирлик дунёда нефть нархи ошган бўлсада лекин АИ-80 бензинининг нархи Ўзбекистонда бир маромда ушлаб турилганини маълум қилди.
Унда айтилишича, АИ-91, АИ-92, АИ-95 маркали бензинлар импорт ҳомашёсида ишлаб чиқарилади. Шу сабабга кўра ушбу маркали автобензинларнинг нархи бозор иқтисодиёти тамойиллари ҳамда жаҳон котировкаларига боғланган ҳолда эркин шакллантирилиши таъкидланди.