Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 9,5%га ошди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 9,5%га ошди
Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2018 йил бошидан 9,5%га ёки 1,5 млрд. долларга ошган ҳолда 2019 йил 1 январь ҳолатига 17,3 млрд. долларни ташкил қилди. Бу Ўзбекистон Марказий банкининг Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи тўғрисидаги маълумотларида акс этган.

Қайд этилишича, умумий ташқи қарз таҳлили шуни кўрсатдики, 2012-2015 йиллар давомида қарздорликнинг ўсиши ҳам давлат ҳам хусусий секторларда кузатилган. Аммо, 2016 йилдан бошлаб, хусусий сектор тамонидан қарзларнинг сўндирилиши уларнинг жалб қилинишидан устунлик қилган, ва баҳолашларга кўра бу динамика 2019 йил охирига қадар давом этади.

2018 йилда қарздорликнинг ўсиши давлат секторига тўғри келиб (2,5 млрд. доллар), хусусий сектор қарздорлиги 997,3 млн. долларга камайди. Шундай қилиб, янги қарздорликларнинг жалб қилиниши эвазига давлат ташқи қарзи ўсиш суръатини сақлаб қолди.

“2018 йилда давлат сектори ташқи қарзларининг ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан ошгани кузатилиб, мавжуд маълумотлар асосида ўсиш суръатининг жорий тенденцияси келаси йилда ҳам сақланиб қолиши кутиляпти. Бу ҳолат давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш учун жалб қилинаётган янги қарздорликлар билан тушунтирилиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

2018 йили хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 866,1 млн. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарздорликни жалб қилиш асосан банклар томонидан – 588 млн. доллар, нефтегаз ва энергетика сектори корхоналари томонидан – 76 млн. доллар, текстиль соҳасидаги корхоналар томонидан – 57 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа сектори корхоналари томонидан – 145,1 млн. доллар амалга оширилди.

Шунингдек, кўрилаётган давр учун хусусий ташқи қарз бўйича 1,3 млрд. доллар миқдорда асосий қарз ва 366,6 млн. доллар миқдорда фоиз тўловлари амалга оширилди, давлат ташқи қарзлари бўйича эса мос равишда – 397,7 млн. долллар ва 151,3 млн. доллар тўланди.

Шу билан бирга, асосий қарз сўндирилишининг асосий қисми нефтегаз ва энергетика секторларига (862,2 млн. доллар), шунингдек банк секторига (192,8 млн. доллар) ва телекомуникация секторига тўғри келади. Нефтегаз ва энергетика сектори корхоналари томонидан 296,7 млн. доллар миқдорида фоиз тўловлари амалга оширилган бўлса, банк сектори томонидан амалга оширилган фоиз тўловлари 42,6 млн. долларни ташкил этди, дея хабар қилди Kun.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 9,5%га ошди