Фарғона вилоятида электромобиллар ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар қилинган эди.
Маълум бўлишича, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров «Central Asia Motors» корхонасига бориб, лойиҳалар билан танишган. Вилоят ҳокимлигининг хабар қилишича, корхонада шу йил декабрь ойида тест режимида 4 та енгил ва 8 та юк электромобиллари ишлаб чиқарилади. Юртимизда уларни қувватлантирувчи станциялар сони кўп эмаслиги сабаб дастлаб гибрид шаклдаги автомобиллар ишлаб чиқарилади. Уларнинг электр қуввати 20 фоиздан камайганда бензин двигатели ишга тушади.
Таъкидланишича, электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳаси босқичма-босқчич амалга оширилади ва 2022 йилда якунланади.