Ўзбекистонда гўшт нархи арзонлашишига сабаб бўлувчи қонун лойиҳаси тайёрланди

Ўзбекистонда гўшт нархи арзонлашишига сабаб бўлувчи қонун лойиҳаси тайёрланди
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари нархи ошганини кузатиш мумикн. Шу сабага кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси гўшт маҳсулотларини ҚҚСдан озод қилиш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаб, Сенатга юборди.

Ҳужжатда гўшт маҳсулотларини 10 октябрдан 31 декабрга қадар Ўзбекистонга олиб келиш ва сотиш бўйича ҚҚСдан озод қилиш таклифи илгари сурилган. Қонун лойиҳаси ушбу маҳсулотларнинг нархи тушишига сабабчи бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, депутатлар картошка ва музлатилган балиқдан ҳам ҚҚСни олиб ташлашни таклиф қилмоқда. Қонун лойиҳаси яқин кунларда кўриб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ultimate 23 октябр 2021 22:38
    "Нархи тушишига сабабчи бўлиши мумкин"!! :) Хаааа. Мен охирги марта қачон мол гўшти сотиб олганимни эслолмайман. Хммм. Менимча 10 ойдан ўтди. Вегетарианлар - Ўзбекистонга мархамат!
  2. Зиёда 20 октябр 2021 13:51
    Нимага хали тасдикланмаган таклифлар эълон килинади..у огизда килиб кетиши аник ку......
  3. Исмоил 20 октябр 2021 13:32
    Кози почча хар айтганингиз булаверганда УЗБ дан бирорта мардикор Сибир Россия совикларида юрмасдан.Муссафо осмонимиз остида юришар эди.Шароит булганида Куйларимиз Хокимятни эшигини остига бормас э эди.Бугдойдан Кепак киммат.Пахтадан Шолхаси Кунжараси киммат.Эртакларинга 100 ёшли Газна холам хам ишонмайди.Билиб турибсизлар бир бечораларни кулида 1.2 .3 .та молини бокиб бир икки сум йигиб туй килади уй солади Шундан хам бе насиб килларинг. Узбекларни душманимисанмикин деб уйлаб коламанда Зангарди боллари...
  4. Бахром 20 октябр 2021 10:50
    Уйда сигир бокардим ем-хашак нархи кимматлилигидан сотишга мажбур булдим.Энди бокмайман узини узи ёпмайди.
  5. Реалист 19 октябр 2021 15:19
    Ишониш қийин,бизда хар доим қимматлашган,арзонлаш бўлмаган.
    Сайлов олди ўйини,хар балони ваъда қилишаверади.
    Сайловдан кейин ит хам эсламайди бу ваъдаларни.
    Агар эртага осмондан «гўшт ёмғири» ёғворса, ишонса бўлади.
  6. Узбек 19 октябр 2021 13:29
    Гўштнинг арзон бўлиши бу бир эртак. Буни хамма билади. Лекин сиффатини назорат қилса бўлади. Аммо хеч ким хохламайди. Бир молни боқиш учун кетадиган еми ва озиқа махсулолатларнинг қимматлигидан гўшт ва сут махсулотлари қимматлашиб кетган. Ундан кўра чорво молларига ва парададачиликка кетадиган ем озиқаларини арзонроқ қилинглар, ушанда гушт ва сут махсулотлари арзонлашади. Буни оддий мактаб боласи хам билади ку, Олий мажлис палатаси вакиллари.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда гўшт нархи арзонлашишига сабаб бўлувчи қонун лойиҳаси тайёрланди