Ўзбекистонда картошка нархи ошгани кузатилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Картошка нархи ўртача 43 фоизга ошган. Ушбу ўсиш сурати сўнгги ҳафтада кузатилди. Мавжуд маълумотларга кўра, 14 октябрдан 21 октябргача Республикада картошка нархи 3500 сўмдан 5000 сўмга ошган.
Таъкидлаш жоиз, айни вақтдаги нарх ўтган йилнинг мос давридаги вақтга нисбатан 39 фоизга юқори. Расмийлар нарх янада ошиб кетмаслиги учун картошага қўйилган ҚҚСни йил оҳиригача олиб ташламоқчи. Республика бюджети ҚҚС олиб ташлангач 10 млн доллар йўқотади.