Тошкентда навбатдаги қиммат автомобиль номери сотилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 01 О 001 ОQ давлат рақами пойтахтлик фуқарога сотилган. Фуқаро ушбу рақам учун 50 минг доллар тўлаган.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда ўзбекистонликлар чиройли рақам учун 20 миллион доллар сарфлаган. 9 ойда 105 мингдан ортиқ рақамлар сотилган.