Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида 1,8 млрд сўмлик курант қурилиши бошланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Анҳор.уз нашрининг солиштиришича, ушбу маблағга битта мактабни реконструкция қилиш ёки иккита мактаб филиалини қуриш мумкин бўлади.
Аввалроқ Қаршида 1,3 млрд сўмга флагшток қуриш режалаштирилган эди. Лекин кейинчалик ушбу маблағлар ётоқхонани таъмирлашга йўналтирилган эди.