Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".
Бу маълумотларни тоннада сотишга оид маълумотларнинг илк бор тақдим этилишидир. Шунингдек, ўтган йиллардаги ахборот ҳам берилган.
Масалан, Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз 2018 йилда экспорт қилган олтин(2,9 млрд. доллар) қиймати ҳақида хабар берганди.
МБ ҳисоботидан шу нарса аён бўлдики, Ўзбекистон чет элга охирги уч йилда 70-80 тоннадан тилла сотган. Хусусан, ушбу кўрсаткичлар 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда яна 70 тонна бўлган эди.
Ҳисоботда жорий йилда 1 трой унция олтиннинг дунёдаги нархи ўртача 1320 АҚШ долларигача қимматлашиши прогноз қилинган. 2018 йилда бу нарх ўртача 1268 доллар, 2017 йилда 1258 доллар, 2016 йилда 1248 доллар бўлганди.