Ўзбекистонда шифокор ва ўқитувчиларнинг маоши оширилади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ойликлар 2022 йилнинг биринчи ярмида оширилади. Ойликларни ошириш учун бюджетдан 350 млрд сўм ажратилади (37,2 млн доллар).
Бу бўйича қарор Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда қабул қилинган. Йиғилишда шунингдек, солиқ тушумлари ва келаси йил бюджет параметрлари муҳокама қилинди.