Давстатқўм Ўзбекистон асосан қайси давлатга енгил автомобиль экспорт қилишини маълум қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, UzAuto Motors шу йил январь—сентябрь ойларида 242,5 миллион долларлик 25 171 та енгил автомобилларни экспорт қилган. Таъкидланишича, автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 036 тага кўп.
Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:
Қозоғистон – 24 137 та;
Украина – 448 та;
Россия – 320 та;
Афғонистон – 128 та;
Тожикистон – 64 та;
Озарбайжон – 37 та;
Қирғизистон – 30 та;
Таъкидлаш жоиз, бу йил Ўзбекистонга 18 150 та енгил автомобиль импорт қилинган.