Аввал хабар қилинганидек, бугун Ўзбекистон президенти инаугурация маросими бўлиб ўтган эди. Тадбир давомида Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси ҳақида тўхталиб ўтди.
Республика раҳбари ўқитувчиларнинг жамият ривожланиши олдида меҳнати жуда катталигини таъкидлаб, ҳукумат улар олдида қарздорлигини айтди. Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар шароити ва ҳаётини яхшилаш учун барча ишни қилишга ваъда берди.
Президентнинг сўзларига кўра, ўқитувчилар ойлиги 1000 долларгача кўтарилади. Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ойлиги 2025 йилда 1000 долларга етишини алоҳида таъкидлади.