Ўзбекистонда кейинги йил доллар курси қандай бўлиши юзасидан таҳминлар билдирилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳисоб палатаси 2022 йилда доллар курси 11 321 сўмга етиши мумкинлигини прогноз қилди. Ушбу прогноз 2022 йилда бюджет даромади ва ҳаражати ҳисобида қўлланилади.
Ҳисоб палатаси мазкур курс таҳминий олинганини ва реал курс бу кўрсаткичдан ўтиши ёки етмаслиги ҳам мумкинлигини таъкидлади. Бугун, 11 ноябрда қатор тижорий банкларда доллар 10 770 сўмдан сотила бошланди. Бундан кўринадики, доллар яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан янада ошиши мумкин.