Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, банклар долларни 10 720-10 735 сўмдан сотиб олишни ва 10 790 сўмдан сотишни бошлади. Таъкидланишича, мазкур курс тижорат банкларида амал қилади.
Доллар курси 11 ноябрдан буён учинчи марта ошмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳисоб палатаси 2022 йилда доллар 11 321 сўмга чиқишини прогноз қилган эди.