Ўзбекистонда доллар курси кўтарилишда давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ноябрь ойи бошидан бери доллар сезиларли ошган. Ноябрь ойининг дастлабки 16 кунида курс 55,59 сўмга қимматлади.
Таъкидланишича, доллар ошишига валютага талаб ошгани сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни банклар долларни 10 720 - 10 735 сўмдан сотиб олиб, 10 790 сўмдан сотаётган эди.