Бугун АОКАда Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу тадбирда қўмита раҳбари ўринбосари Фаррух Карабаев иштирок этган ва бензин нархи ҳақида гапирган. Унинг айтишича, ҳозирда нарх ошиши сабаби ўрганилмоқда. Таъкидланишича, бензин нархи ошишида манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланган.
Унинг қўшимча қилишича, бензин нархи 10-15 кунда ўзгаради.