Ўзбекистондаги АЁҚШларда айни вақтда Аи-80 маркали бензин энг арзони бўлиб турибди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, келаси йилда ушбу бензинни ишлаб чиқаришдан воз кечилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзбекнефтгаз» департамент директори Хушнуджон Маҳмудов айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, ушбу маркали бензинлар асосан халқни, истеъмолчиларни ўйлаб ишлаб чиқарилмоқда ва арзон нархларда таклиф қилиняпти. Маълум қилинишича, бугунги кунда ушбу маркали бензин 6800-6900 сўмдан сотилмоқда. Маҳмудов бензинларни янада сифатли ишлаб чиқариш учун ҳам келаси йилдан ушбу маркали бензиндан воз кечилишини таъкидлади.