Шахсий уйга эга бўлиш ҳар қандай пойтахт аҳолисининг энг катта орзуларидан бири. Айниқса пойтахт Тошкентда истиқомат қилувчиларнинг энг катта орзуси десак, муболаға бўлмайди. Шуни инобатга олиб "Kaktakto" мухбирлари Марказий Осиё пойтахтларида кўп хонали квартираларнинг бирини сотиб олиш учун қанча пул ишлаб топиш ва қанча миқдорда пул тўлаб бориш керак эканлигини ҳисоблаб чиқди.
Бунинг учун улар квартираларнинг ўртача нархини ҳисоблаб унинг дастлабки тўловини ҳамда банкка шартномага кўра бир ойда нечта одам тўлаши мумкинлигини ҳиосблаган. Шунингдек, кредит шартларидан келиб чиқиб ҳисобланган ва ойлик маошнинг 50 фоиздан ошмаган қисми айнан кредитга кетиш керак дея шарт қўйилган.
Шундай экан мухбирларнинг ҳисоб-китобига кўра Тошкентда 2 хонали уйнинг ўртача нархи 27 675 долларни ташкил қилган. Дастлабки тўлов квартиранинг умумий қийматининг 10 фоизини ташкил қилади. Дастлабки 5 йилда 7 фоизлик имтиёзлик фоиз ставкаси амал қилади кейинчалик бу кўрсаткич 16 фоизни ташкил қилади. Кредит муддати 20 йил. Умумий ҳиоблаб қараганда ойига 347 доллар кредитга кетади ва шундай ҳолатда тошкентликларнинг бир ойлик иш ҳақи 694 долларни ташкил этиши кераклиги айтилган.
Тадқиқотчилар Марказий Осиёдаги энг арзон 2 хонали уйлар Тошкентда эканлигини таъкидлашган.