Ўзбекистонда қанча фуқаро пенсия олиши ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пенсия олувчилар сони 4 млн.га етган. Ушбу статистик маълумот 2021 йилнинг 1 ноябрида қайд этилган.
2021 йилнинг бошидан буён пенсия олувчилар сони 178,6мнг нафарга (+4,7 фоиз) ошган. 4 млн.дан 2,9 млн.и ёшга доир пенсия олади. Қолган фуқаролар ижтимоий ҳимоя (ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар ва ҳ.к.) бўйича пенсия олиб келади.