Ўзбекистонда автомобилни салондан олиш учун навбатлар давом этмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида машиналарни олиши керак бўлган харидорлар автомобилларни яна 2 ой кутишга мажбурдирлар.
UzAuto Motors навбатлар ва узоқ кутишга дунёда ярим ўтказгичлар ва глобал логистика тармоғидаги муаммолар сабаб юзага келаётганини таъкидлади. Компания харидорлар ушбу ҳолатни тушинишларидан умидвор. Эслатиб ўамтиз, аввалроқ UzAuto Motors Каптива-5 автомобилларини сотишни бекор қилган эди.