«Ўзбекнефтгаз» Хитой корпорациясига 16 млн доллар қарз экани маълум бўлди

«Ўзбекнефтгаз» Хитой корпорациясига  16 млн доллар қарз экани маълум бўлди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бўлинмалари ва Хитойнинг CPTDC корпорацияси ўртасида имзоланган шартнома мажбуриятларини бажариш вақтида Ўзбекистон ширкатининг 16 млн АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги юзага келган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Билдирилишича, корпорация 1997 йилдан бери «Ўзбекнефтгаз» турли бўлинмалари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Икки томонлама ҳамкорлик вақтида қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди.

Қайд этилишича, тегишли шартномалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар актларига мувофиқ, бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўлинмаларининг CPTDC давлат компанияси олдидаги қарздорлиги қуйидагича кўринишга эга:

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖнинг шартномалар бўйича қарздорлиги:

2002 йил 9 декабрдаги G-188 шартномасидан - 5 739 001,30 доллар.

2004 йил 29 августдаги 275-сонли шартномадан - 441 264,43 доллар.

«Ўзгеобурғунефтгаз» АКнинг шартномалар бўйича қарздорлиги:

2005 йил 21 июндаги 124-сонли шартнома бўйича - 1 158 770,63 доллар.

2001 йил 28 апрелдаги CPTDC01EX44227-сонли шартнома бўйича - 4 479 446,00 доллар.

«Ўзташқинефтгаз» АЖнинг шартномалар бўйича қарздорлиги:

2007 йил 27 декабрдаги ТМ-07-239-сонли шартномадан - 4 147 539,29 доллар.

2008 йил 23 июлдаги NGU-08-204-сонли шартномадан - 13 625,40 доллар.

2008 йил 19 сентябрдаги NGU-08-248-сонли шартномадан - 62 308,75 доллар.

Билдирилишича, CPTDC кўрсатилган кредиторлик қарзлари қопланиши бўйича масала ўзаро тушуниш асосида ҳал этилиши мақсадида кўп бора «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси, «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзгеобурғунефтгаз», «Ўзташқинефтгаз» раҳбарларига хат билан мурожаат қилган.

Бунга қарздорлик керакли валюта маблағлари йўқлиги туфайли тўланмаётгани ҳақида жавоб қайтарилган.

Шунингдек, корпорация Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ҳам мурожаат қилган. Шундан сўнг, 2017 йилда тегишли музокаралар ўтказилиб, қарздорликни қоплаш жадвали тузилган. Корпорация «Ўзташқинефтгаз»нинг 4 223 473,44 доллар миқдоридаги қарзини 2019 йилга кўчиришга рози бўлган.

Бироқ, корпорация баёнотида айтилишича, ҳозирги кунга қадар 11 818 482,36 доллар ўрнига фақат 100 000 доллар ўтказиб берилган.

«Афсуски, шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Бизга нисбатан бундай тушунарсиз ва ҳамкорларга хос бўлмаган муносабат, ўзи томонидан тасдиқланган мажбуриятларни бажармаслик нафақат «Ўзнефтгазқазибчиқариш» ва «Ўзбурғунефтгаз» обрўсига, балки «Ўзбекнефтгаз» кредит рейтинги, умуман, Ўзбекистон Республикасининг кредит рейтингига путур етказади», - дейилади корпорация баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » «Ўзбекнефтгаз» Хитой корпорациясига 16 млн доллар қарз экани маълум бўлди