Аввалроқ пойтахтдаги шаҳар Кенгаши депутатларига 2 млрд сўмдан маблағ ажратиб берилиши ҳақида хабар қилинган эди. Хусусан, Тошкентда фаолият юритаётган 60 нафар депутатга жами 120 млрд сўм ажратилган.
ЎзЛиДеП матбуот хизматининг маълумот беришича, партиядан сайлнган депутат Жамолиддин Мелибоев ўзига ажратилган маблағни Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар раислари, оқсоқоллар, аҳоли вакиллари билан бамаслаҳат сарфлаб келмоқда.
Таъкидланишича, унга ажратилган пул эвазига Яланғоч сайлов округидаги кўп қаватли уйлар олдида жами 7 та болалар майдончаси қуриб берилган. Бундай амалий ишлар жойларда давом этмоқда.