Аввалроқ Тошкентдаги “Қўйлиқ” бозори бошқа ҳудудга кўчирилиши ва ўша ерда қуриладиган янги йўллар лойиҳаси сурати эълон қилинган эди.
Маълум бўлишича, бозор ҳозирги ҳудуддан 8 ки узоқликдаги масофага кўчирилади. Таъкидланишича, бозор Юқори Чирчиқ туманидаги Меҳнатобод кўчасига кўчирилади. Тармоқларда янги ҳудуддан олинган суратлар тарқалди. Унда аллақачон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотиш учун расталар тайёрлигини кўриш мумкин.
Foodcity марказининг умумий майдони 84та футбол майдонига тенглиги маълум қилинди. У ерда 2,5 мингта дўкон ва расталар мавжуд. Бу мамлакатдаги йирик озиқ-овқат бозори бўлади.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида у ерда Тошкент ва Республиканинг бошқа ҳудудларидан келадиган автобуслар учун тураргоҳ қурилади. Шунингдек, 3 минг автомобилга мўлжалланган “стоянка” қурилиши ҳам маълум бўлди.