Хабарингиз бор йил оҳирига қадар мамлакатимизда 50 000 ва 100 000 сўмлик янги банкнотлар чиқарилади. Таъкидланишича, чиқарилиши кутилаётган 50 000 сўмлик дизайнида хатолик бор.
Маълум бўлишича, қоғоз пулда акс этган ёдгорлик мажмуаси аслида Ҳаким Термизий мақбараси сурати бўлиб, банкнотдаги матнда Абу Исо Термизий мақбараси деб ёзилган.
Марказий банк ушбу хатоликни топишда ёрдам берганларга раҳмат айтиб, хатолик тузатилишини маълум қилди.