Ўзбекистонда ўтган ноябрь ойида иккиламчи бозорда уй нархи ошди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ноябрда мулк савдоси бўйича 22,5 мингта шартнома имзоланган. Таъкидланишича, иккиламчи бозорда уйларнинг нархи октябрь ойига нисбатан 1,2 фоизга ошган. Уйлар нархи ошиши бўйича Тошкент вилояти (3,2 фоиз), Самарқанд вилояти (3,1 фоиз) ва Хоразм вилояти (3,0 фоиз) етакчилик қилмоқда. Навоий вилоятида эса уйлар 1,4 фоизга арзонлаган.
Шаҳар даражасида эса энг қиммат уйлар Тошкент (квадрат метри 753 доллар), Самарқанд (553 доллар) ва Навоийда (418 доллар) экани маълум қилинди. Энг арзонлари эса Нукус (277 доллар), Қарши (289 доллар) ва Гулистонда (289 доллар) қайд этилган.