Аввалроқ 50 ва 100 минг сўмлик купюраларнинг дизайни ўзгариши ҳақида ёзган эдик. Ижтимоий тармоқларда 27 декабрь куни купюраларнинг янги дизайндаги кўриниши сурати тарқалди.
Купюра дизайни ўзгариши ҳақида декабрь ойи бошларида хабар қилинган эди. Марказий банк 16 декабрда ушбу хабарни тасдиқлади.
Банк янги кўринишдаги пуллар 22 декабрда муомалага киритилади деган эди. Бундан ташқари, Марказий банк эски кўринишдаги 50 ва 100 минг сўмлик купюралар ҳам муомалада сақланиб қолишини маълум қилган эди.