Бугун, 8 январь куни тармоқларда АИ-80 маркали бензининг биржадаги нархи арзонлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Таъкидланишича, бугун республика товар-хом ашё биржасида сессия бўлиб ўтган ва унда АИ-80 маркали бензиннинг бир тоннаси 7 474,4 минг сўмни ташкил қилиши маълум қилинган. Давлетов.узнинг ёзишича, бензин нархи шу орқали биржада 6,3 фоизга арзонлаган.
Ушбу хабар тарқалгач, депутат Расул Кушербаев АИ-80 маркали бензиннинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил этишини маълум қилган.