Хабарингиз бор, бугун тармоқларда Ўзбекистонда АИ-80 бензин нархи тушишиш ҳақида хабарлар тарқалди.
Хусусан, дастлаб нарх биржада пасайгани, сўнгра уни литрга “чаққан”да нархи 5700 сўмга тушиши маълум қилинди. Ушбу хабарлардан сўнг «Ўзбекнефтгаз» АЖ бунга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, бугунги кунда масъул ташкилот томонидан бензин нархини босқичма-босқич тушириш ва унинг тақчиллигининг олдини олиш бўйича керакли чоралар кўрилаяпти.
Таъкидланишича, бугунги кунда бензинни сотиб олиб уни савдога қўйгунча унинг нархи 6700 сўмга чиқиб кетмоқда. Лекин ташкилот саъйи ҳаракати билан «Ўзбекнефтгаз»га қарашли АЁҚШларда унинг нархи стабил – 6500 сўмдан сотилаётгани таъкидланди. Ташкилот бензин нархи бўйича барча янгиликлар ташкилот матбуот хизмати томонидан эълон қилинишини маълум қилди.