Ўзбекистонда 2021 йилда сотилган авторақамлар бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ўтган йили 298,8 миллиард сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар онлайн аукцион орқали сотилган. Бу 2020 йилга нисбатан сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича — 21 фоизга ўсганидан далолат бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу рақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи эса юридик шахслар томонидан харид қилинган. Шунингдек, энг арзон рақам 450,5 минг сўмга, энг қиммати 441,5 миллион сўмга сотилгани маълум қилинди.