"UzAuto Motors" харидорларга автомобилларни магинотоласиз етказиб беради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, компания харидорларга мурожаат қилган. Унда яна ўша яримўтказгич муаммосига тўхталган. Таъкидланишича, ушбу чипларнинг етишмовчилиги магинотола танқислигига ҳам сабаб бўлган. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларга шу пайтгача “Humax” компаниясининг магнитолалари қўйилиб келган. Лекин яримўтказгич етишмовчилиги сабаб компания эндиликда “UzAuto Motors"га ушбу қурилмани етказа олмаслигини маълум қилган.
"UzAuto Motors" ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, энидиликда Жентра ва Кобальтга 19 январга қадар шартнома тузганларга автомоббиларни магинотоласиз олиб кетишни ва яна иккита таклифни илгари сурди.
1. Автмобиль магнитоласини кўчадан сотиб олиб ўрнатиш. Бунда магнитола пули ва ўрнатиш ҳаражати компания томонидан қопланади ва уни расмий дилерлар ўрнатиб беради. Шунда кафолат йўқотилмайди.
2. Магнитоласиз машина олиб кетилади ва қачонки улар етиб келса шунда ўрнатиб берилади.
Компания етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган.