Президент Шавкат Мирзиёев “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра Ўзбекистонда мактабларда ёшлар етакчилари лавозими тугатилиб, маҳаллаларда жорий қилинди.
Қарор билан ушбу лавозимда фаоляит юритувчиларнинг ойлик маоши ҳам белгилаб қўйилди. Хусусан, маҳаллада хонадонлар сони 500 тагача бўлса етакчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 110 минг сўм), 501 тадан 1 000 тагача бўлса 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 521 минг сўм), 1 000 тадан ортиқ бўлса 6 баравари миқдорида (бугунги кунда 4 млн 932 минг сўм) маош олиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлигида уларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи бўлади. Шу билан бирга, ҳар чоракда Ўзбекистон бўйлаб энг илғор 100 нафар етакчилар 1 ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади. Бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган етакчиларга уй-жой ижараси учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида пул берилади. Йил якунида юқори натижаларга эришганларга уй олиш учун субсидия ҳам берилади.