Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин арзонлашгани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси мамлакатимизда АИ-80 бензин 6 000-6 500 сўмгача арзонлашганини таъкидлади. Қўмитанинг маъулмотига кўра, бензин 7 555 сўмдан 6500 сўмга, 16 фоизга арзонлаган. Шунингдек, таъкидланишича қўмита қатор масъул ташкилотлар билан бирга бензин нархи ошишига таъсир қилувчи омилларни ўрганаяпти.
Шу билан бирга, шу йил 10-14 январда биржада сотилган бензин нархи 2021 йилнинг 15-19 ноябрь кунлари сотилган нархдан 30 фоизга пасайгани қайд этилди. Ушбу чоралар натижасида АИ-80 бензин АЁҚШларда 6 000-6 500 сўмгача, ёки 25 фоизга арзонлаган.