Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмни ташкил қилди. Энг юқори маош банк соҳаси ходимларида – 8,2 млн сўм, энг паст ойлик эса – 2,1 млн сўм шифокорларда экани маълум бўлди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар қилди.
2021 йилнинг январь-декабрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит билан шуғулланувчи соҳаларда (8,2 млн сўм) юқори бўлган. Бу бошқа соҳалардан анча юқорилиги маълум бўлди. Хусусан, ахборот ва алоқа соҳасида ўртача маош 5,5 млн сўмни, етказиб бериш ва сақлаш соҳасида ўртача маош 4,3 млн сўмни, таълим соҳасида 2,3 млн сўмни ташкил қилган.
Энг паст ўртача маош соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни тақдим этиш (2,1 млн сўм) соҳасида кузатилган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни тақдим этиш соҳасида энг юқори ойлик Тошкент вилоятида (2,6 млн сўм), энг паст ойлик эса Қақшадарё вилоятида (1,7 млн сўм) қайд этилган.
Таълим соҳасида эса анчайин сезиларли юқори ойлик Тошкентда (3,4 млн сўм), паст маош эса Қашқадарё вилоятида (2 млн сўм) кузатилган.