Бир йилда 1 миллион кўчат

Бир йилда 1 миллион кўчат
20 сотих жойдан миллионлаб даромад олиш сирини биласизми? Камига 6-7 кишини ишли ҳам қиласиз. Термиз туманида шундай хонадон бор. “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи Бобоёр Холбоевнинг хонадони.

У ерда 20 сотих ерга иссиқхона қурилган. Иссиқхонадан фойдаланиш сир-асрорию йўл-йўриғи ҳали кўпчиликка етиб бормаган мустақилликнинг илк йилларидаёқ Бобоёр Холбоев хонадонидаги шу иссиқхонада кўчат етиштира бошлаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Ферумер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов ушбу хонадонда бўлиб, қарийб 30 йиллик тажриба ва меҳнатнинг бугунги самараси билан яқиндан танишди.
Бир йилда 1 миллион кўчат

— Иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири ҳамда мавсумий гул кўчатлари етиштирилади, — дейди Бобоёр Холбоев. — Бир йилда 1 миллионта кўчат етиштириб, вилоятимизнинг барча туманлари, ҳатто қўшни вилоят Қашқадарёга ҳамда Тожикистон давлатидаги мижозларга етказиб бераяпмиз. Бу йил Афғонистонга ҳам гул кўчатларини экспорт қилишни мўлжаллаб турибмиз. Иссиқхонада 6 киши меҳнат қилади ва уларга маош ҳам тўланади. Албатта, даромад ҳам буромад ва меҳнатга яраша яхшигина бўлади.

Бобоёр Холбоевдан кўчат олмоқчи бўлганлар бир шартга рози бўлишлари керак. Акс ҳолда иссиқхона эгаси мижозга кўчат беришни рад этиши ҳам мумкин. Қандай дейсизми? У ҳам бўлса, бепул ва энг муҳими ўта фойдали маслаҳат. Ҳар бир мижозга олаётган кўчатини то экишдан тортиб уни пишиб етилгунига қадар даврдаги барча жараёнлар, озиқлантириш, суғориш, гулини қандай аралашмага ботиришгача аниқ-тиниқ қилиб Бобоёр аканинг ўзлари батафсил маълумот беради. Бунинг учун кичиккина бўлсаям офис-хонаси ҳам бор.

Актам Хаитов нафақага чиққан отахоннинг ғайратию тажрибаси бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатилиши кераклигини суҳбат жараёнида айтиб ўтди. Қолаверса, отахоннинг 30 йиллик тажрибасини оммалаштириш, керак бўлса бу хизмат фаолиятини ҳам кенгайтириш бўйича таклифларини билдирди.

Албатта, меҳнат ва ғайратнинг, шунингдек, ҳимматнинг ҳам меваси яхши бўлишини шу отахон мисолида кўриш мумкин.

ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мард 7 феврал 2022 09:22
    Сув каерда акахон хамма ее чулку
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Бир йилда 1 миллион кўчат