Гулнора Каримованинг Франциядаги яна 10 млн доллар активи Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, Каримова томонида олиб чиқиб кетилган маблағлар қайтарилмоқда. Маъсулларнинг саъйи ҳаракати билан 11 февраль санасида мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилган маблағларнинг яна 10 млн доллар активи Ўзбекистонга қайтарилган. Бу маблағлар Франциядан олиб келинган. Қай этилишича, қайтарилган пуллар мамлакатимиз аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади.
Таъкидланишича, ҳозирда яна 131 миллион доллар активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион доллар активлар қайтарилган эди. Бу бўйича ишлар давом этмоқда.