Тошкент шаҳридаги «Анҳор-Локомотив» боғи сотувга қўйилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, унинг бошланғич нархи 376,4 млрд сўмни ташкил қилади. Ер участка майдони 8,35 гектар. У ичидаги аттракционлар ва бинолари билан бирга сотилади.
Таъкидланишича, сотиб олиш учун аризалар 18 март соат 9:00 гача қабул қилинади. Аукцион ўша куни 10:00да ўтказилади. Маълум қилинишича, ушбу лот E-auksion тарихидаги энг қиммат лот ҳисобланади.