Машҳур тадбиркор Мурод Назаров YouTube каналларидан бирига интервью берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Интервью давомида бошловчи ундан олтин заррали Ocard суви кимга тегишли эканини сўради. Мурод Назаров бунга жавобан Ocard суви устози Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини айтди.
Назаров шунингдек, ушбу сув рекламасида Жеймс Бонд ролида ўйнаганини ва рекламага текинга тушганини айтди. Назаровнинг қўшимча қилишича, унга турли рекламаларда суратга тушиш бўйича таклифлар бўлади, лекин у буларнинг ҳаммасига рад жавобини бериб келади. У ҳатто хорижий жиддий компаниядан таклиф бўлганини, бир кунлик тасвир учун 200 минг доллар таклиф қилишганини ва буни ҳам рад этганини таъкидлади.