Шу йил 17 февраль куни UzAuto Motors ва Хитойнинг машҳур автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси BYD ҳамкорлик меморандумини имзолади. Хитой бренди Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаради. Таъкидлаш жоиз, BYD Хитой бозоридаги энг машҳур электрокар ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.
Ўзавтосаноат бошқаруви раисининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари BYD билан шартнома имзоланганини тасдиқлади. “Электромобиль келажаги учун дастлабки қадам қўйилди”, – дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш бўйича керакли чораларни кўриш бўйича топшириқ берган эди.