Ташриф доирасида дастлаб Актам Хаитов туман ҳокими билан биргаликда “Расулов Эркин асалчи” фермер хўжалиги асаларичилик кластерида бўлиб, хўжаликнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Фермер хўжалик 2007 йили ташкил қилинган бўлиб, асосан пахтачилик, ғаллачилик ва асаларичиликка ихтисослаштирилган.
- Фермер хўжалигимиз 2019 йили “Агро банк” дан 1 млрд 200 млн сўм имтиёзли маблағ олиб, асаларичилик агрокластерини ташкил қилдик. Ҳозирги кунда ушбу маблағни тўлиқ ёпганмиз, - дейди фермер хўжалик раҳбари Эркин Расулов. - Kластерга Хитойдан қадоқлаш цехлари олиб келинган. Ҳозирги кунда 1 минг 800 та асал оиласи бор. Асаларичилик кластеридан ўтган йилнинг ўзида 9 тоннага яқин асал етиштирилган бўлса, маҳсулотларимиз ички бозорда харидоргир. У ерда 20 нафарга яқин киши доимий иш билан таъминланган.
Паррандачилик чорвачиликнинг сердаромад, серпушт ва тез етилувчан тармоғи ҳисобланади. У халқимизга кўплаб сифатли парҳез таом — тухум ва парранда гўшти етказиб беришда катта аҳамиятга эга.
Айниқса, товуқ, ўрдак, ғоз ва куркачилик билан шуғулланувчи тармоқлари қишлоқ хўжалик паррандачилигининг асосий ва етук соҳаси ҳисобланади. Улардан қисқа вақт ичида кўп миқдорда мазали гўшт олинади. Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва моллари гўштидан устун туради.
Хўжалик раҳбари Эркин ака Расулов паррандачилик ва чорвачилик билан ҳам шуғулланиб келмоқда. 65 минг дона бош парранда бўлиб, унинг гўштлари ҳозирги кунда ички бозорда ўз харидорига эга. Бундан ташқари 80 бош қорамоллари ҳам мавжуд.
Партия етакчиси Актам Хаитов фермер хўжалик фаолияти билан яқиндан танишар экан, хўжаликни янада ривожлантириш борасида куркачилик ва чорвачиликни янада кенгайтириш бўйича ўзининг бир қатор таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Кенгаши матбуот хизмати