Ижтимоий тармоқларда «Малибу 2»га шартнома бериш тўҳтатилгани ва нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ушбу хабар тарқалгач кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва шундан сўнг Ўзавтомоторс бунга муносабат билдирди.
Унда автомобиль нархи ошгани ва шартнома бериш тўҳтатилгани ҳақидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги таъкидланди. Шундай экан, харидорлар бемалол шартнома тузиши ва ўша эски нархда сотиб олишлари мумкинлиги маълум қилинди.