Ижтимоий тармоқлар ва ОАВда UzAuto Motors автомобиллари нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумот бугун, 23 февраль куни тарқатилди.
Тарқалган хабарларда автолар нархи ўртача 30 фоизга ошиши маълум қилинган. Ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқланмади. Шу қаторда у рад этилгани ҳам йўқ.
Шу ҳафтада кўплаб фуқаролар импорт божи пасайтирилгандан сўнг автоларини сотувга қўйди. Агар маҳаллий автолар нархи ошса, бундай ҳолатда катта эҳтимол билан божхона тўловлари юқорилигича қолади.