Бешариқдаги банкларда аҳолига онлайн кредит бериш ҳолати ўрганилди

Бешариқдаги банкларда аҳолига онлайн кредит бериш ҳолати ўрганилди
ЎзЛиДеП томонидан Фарғонанинг Бешариқ туманидаги банкларда аҳолига онлайн кредит бериш ҳолати ўрганилди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партия вакиллари ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Қайд этилишча, айни вақтда ишчи гуруҳ вакиллари ушбу ишларнинг амалий натижасини ўрганиш мақсадида ҳудудларда фаолият юритмоқда.

Таъкидланишича, ишчи гуруҳ вакиллари рақамли иқтисодиётда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида тумандаги “Агробанк” АТБ, АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ филиалларига борган. Маълум қилинишича, Агробанк АТБ филиали томонидан январ ойида 255та, феврал ойида эса 216 та онлайн кредитлар берилган, 11та HUMO ва Uzcard банкоматлари фаолияти йўлга қўйилган, Микрокредиктбанк филиали томонидан ҳам январ-феврал ойларида скоринг таҳлил орқали 80дан ортиқ микроқарз, истеъмол ва онлайн кредитлар берилган ҳамда 3та банкоматлар фаолият кўрсатиб турибди.

Шунингдек, ушбу тижорат банклари филиалларида электрон навбат тизими жорий этилмаганлиги аҳолига бир мунча ноқулайликлар туғдираётганлиги қайд этилди.
Бешариқдаги банкларда аҳолига онлайн кредит бериш ҳолати ўрганилди

Бундан ташқари, туманда рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали барча аҳоли масканларини кенг полосали уланиш тармоқлари билан қамраб олиш ишлари ҳолати ҳам ўрганилди. Бугунги кунда туманда 292,2 км узунликда оптик толали алоқа линиялари тортилган, 5056та кенг полосали портлар ўрнатилган, 60та умумтаълим мактаблар, 60та МТМлар, 14та соғликни сақлаш муассасалари, 62 та МФЙлар юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азиз 26 феврал 2022 09:15
    Онлайн кредит булар ўрганса ёки ўрганмасаям берилади. Скоринг тахлилига аралаша олмайди инсон омили
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Бешариқдаги банкларда аҳолига онлайн кредит бериш ҳолати ўрганилди