Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари йил бошидан бери қанча пулни «ҳавога совурди»?

Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари йил бошидан бери қанча пулни «ҳавога совурди»?
Олиб борилган назорат тадбирлари натижасида умумий суммаси 70,2 миллиард сўмлик бюджет интизмои бузилиши ва бошқа асоссиз харажатлар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Назорат тадбирлари самарадорлиги ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан икки баробар кўпайган(2018 йил биринчи чорагида 30 миллиард сўмни ташкил этганди).

Хусусан, текширувчилар томонидан бюджет интизоми бузилиши, пул ва товар-материал қимматликлари камомади, шунингдек, 23,4 миллиард сўмлик мақсадсиз ва асоссиз харажатлар аниқланган, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

Қонунбузувчилар ичида қуйидагилар “етакчи”лик қилган:

- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 6,2 миллиард сўм, шундан 4,9 миллиард сўми ундирилган (78 фоиз);
- Халқ таълими вазирлиги – 3,7 миллиард сўм, шундан 3 миллиард сўми ундирилган(80 фоиз);
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 1,5 миллиард сўм, шундан 1,4 миллиард сўми ундирилган(89 фоиз);
- Мактабгача таълим вазирлиги – 1,5 миллиард сўм, шундан 1,2 миллиард сўми(83 фоизи).

Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилувчи муассасаларда энг кўп бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолати Жиззах(5,3 млрд. сўм), Сурхондарё(2,5 млрд. сўм), Фарғона(2,1 млрд. сўм), Самарқанд(2,1 млрд. сўм), Қашқадарё(1,9 млрд. сўм), Андижон(1,5 млрд. сўм) ва Тошкент(1,3 млрд. сўм) вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳри(2,6 млрд. сўм)да учраган.

Бундан ташқари, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан давлат мақсадли жамғармалари ва Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича молиявий қонунбузилишлар ҳамда асоссиз харажатлар аниқланди . Унинг қиймати 25,5 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, шундан 20 млрд. сўми қопланган.

Ҳукумат кафолати остида ажратилган кредит маблағлари ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича олиб борилган 76 та назорат тадбирида 2,4 миллиард сўмлик ноқонуний харажатлар аниқланди. Шундан 700 млн. сўми қопланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шавкат Мухаммедов 4 июн 2019 01:03
    Бюджет халкни пули дегани, улар уз халкини хиенаткорларидир, валлоху алам!
  2. шухрат 12 апрел 2019 16:39
    Уйалмастан Бужетти пулни еворган эшакла .Уйалмидими Давлати пулку Булани Уйжойни мусодора кивориш керак .Мансабдорлани устидан кантрол килиш керак ундан кегин халолни ишлатиш керак Каламушлани ишдан хайдоб жазолаш керак Булани Телвизорга чикариб халка курсатиш керак шарманда килиб давлати пулни ишлатвориш шунака булади диб
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Давлат органлари ва бюджет ташкилотлари йил бошидан бери қанча пулни «ҳавога совурди»?