Хабар қилганимиздек, кеча давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев хотин-қизлар масаласига бағишлинган йиғилиш ўтказди.
Унда Президент маҳаллаларда янги лавозим – хотин-қизлар фаоли жорий этилишини маълум қилган эди. Унга обрў-эътиборли, фидойи ва садоқатли номзодлар олинади. Таъкидланишича, улар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади.
Маълум қилинишича, Президент қарорига кўра уларнинг ойликлари миқдори ҳам белгилаб қўйилган. Унга кўра, хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари (2 млн 877 минг сўм) миқдорида, хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари (3 млн 288 минг сўм) миқдорида ва хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари (3 млн 699 минг сўм) миқдорида маош тўланади.