Иштихонда очиқ электрон танлов орқали ажратилган ерлардан унумли фойдаланилмоқда

Иштихонда очиқ электрон танлов орқали ажратилган ерлардан унумли фойдаланилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Хаитов Президентимизнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Иштихон туманидаги Бўронхўжа МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

А. Ҳаитов маҳалла аҳли билан учраршар экан, деҳқон хўжалиги юритишда ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш, томорқада мева-сабзавот, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликни ривожлантириш каби қатор масалалар хусусида очиқ мулоқот ўтказди.

Бу маҳаллада яхши натижаларга эришган, ўз соҳасида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ер олишда алоҳида устуворлик берилган ва шундай тоифадаги 20 нафарга фуқарога 3 гектар ер майдони ажратилиб берилган. Спикер ўринбосари аҳоли вакиллари ажратилган ер майдонидан самарали фойдаланаётгани, картошка уруғларини қадаётганлигини кузатиб, уларга зарур тавсиялар берди. Тумандаги “Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да ҳисобда турувчи 20 нафар аҳоли вакилининг ҳар бирига 15 сотихдан ер ва 450 килограммдан картошка уруғи етказиб берилган. Айни пайтда улар картошка уруғини экишмоқда. Суҳбат жараёнида улар қилинаётган бу ғамхўрликлардан мамнун эканликларини билдиришди.

– Юртбошимиз томонидан, инсон қадри улуғланиб, биз каби кам таъминланган, ишсиз фуқароларга яратилаётган қулайликлар жуда мамнунман, - дейди Фароғат Холмуродова. - Энг муҳими, ўзимизнинг еримиз бор, ундан даромад топаяпмиз, албатта келгусида ўз рўзғоримизни ўзимиз тебратадиган тўкис оилага айланамиз.
Иштихонда очиқ электрон танлов орқали ажратилган ерлардан унумли фойдаланилмоқда

А.Хаитов суҳбат давомида фуқароларга Ўзбекистон деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан нашр қилинган, деҳқончиликда илғор тажрибаларни жамлаган китоб-қўлланмаларни тақдим этди. Шунингдек, томорқа хизматлари томонидан ушбу ер майдонини суғориш учун артезиан қудуғи қазиш ва электр тармоқларини тортиб келиш учун симёғочлар олиб келиб ўрнатиш бўйича тавсияларини берди. Аҳоли вакиллари картошкадан кейин дуккакли экинлар экиш орқали қўшимча даромад олиши ва чорва моллари учун озуқа билан таъминланиш имкониятларидан фойдаланишлари юзасидан ўз тавсияларини берди.

Иккинчи экиндан кейин “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили имкониятлари ҳақида гапириб, тўқсонбости экинларини парваришлаш орқали даромадларини янада оширишлари мумкинлиги ҳақида фикрлашди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Иқтисодиёт » Иштихонда очиқ электрон танлов орқали ажратилган ерлардан унумли фойдаланилмоқда